
Миланнинг "Интер" жамоаси бош мураббийи Кристиан Киву Чемпионлар лигаси доирасида Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоасига қарши ўйинда (2:1) ўз жамоасининг ўйинидан қониқмаганлигини билдирди. "Нерадзуррилар" сафида биринчи голни Лаутаро Мартинес 45-дақиқада урди.
Меҳмонлар эса иккинчи бўлим бошида Ўфри Араднинг голи билан жавоб қайтарди. Майдон эгалари учун ҳал қилувчи голни 67-дақиқада Карлос Аугусто киритди.
"Мен ўйинчиларни тўғри тайёрлашда хато қилдим ва бу учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан. Бу футболнинг муҳим жиҳатларидан бири.
Ҳа, биз ҳар уч кунда ўйин ўтказяпмиз, лекин барибир бу ўйинда яхшироқ ўйин кўрсатишимиз керак эди. Чемпионлар лигасида осон ўйинлар бўлмайди, ҳатто рақиб қоғозда сиздан кучсизроқ кўринса ҳам.
Менинг вазифам футболчиларни майдонга мотиватсияланган ва диққатини жамлаган ҳолда олиб чиқиш учун тўғри сўзларни топишдир. Мен тайёргарлик жараёнида етарлича меҳнат қилмадим," – деди Киву Sky Sport билан суҳбатда.
"Интер" ҳозирча Чемпионлар лигасида мағлубиятга учрамаган ва тўрт турдан сўнг 12 очко тўплаган.
Киву «Интер»нинг ғалабасидан сўнг ўзини танқид қилди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар