ФИФА талқинига кўра «Лестер»ни Англия чемпионлиги сари етаклаб келган Клаудио Раньери 2016 йилнинг энг яхши мураббийи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-01-2017 | 22:10 ZAMIN.UZ / Спорт / 09 Январ 2017
224

ФИФА талқинига кўра «Лестер»ни Англия чемпионлиги сари етаклаб келган Клаудио Раньери 2016 йилнинг энг яхши мураббийи

ФИФА талқинига кўра «Лестер»ни Англия чемпионлиги сари етаклаб келган Клаудио Раньери 2016 йилнинг энг яхши мураббийи

Италиялик мутахассис Клаудио Раньери ФИФА талқинига кўра 2016 йилнинг энг яхши мураббийи номини қўлга киритди. «Лестер»ни Англия чемпионлиги сари бошлаб келгани бунга асосий сабабдир.

Энг яхшиларни аниқлашда ФИФА нафақат терма жамоа мураббийлари ва сардорларининг, балки спорт журналистлари ва мухлисларнинг овозини ҳам инобатга олганди. Овоз бериш якунларида ҳар бир гуруҳнинг улуши 25 фоизни ташкил этиб, тенг ҳуқуқда кўрилгани эътиборга молик.

Раньерига «Реал» клуби устози Зинедин Зидан ҳамда Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш рақобатчилик қилганди. Зидан бошқараётган жамоа 2016 йилда 3 та мусобақани ютиб олганди: Европа чемпионлар лигаси, Европа суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати. Фернанду Сантуш бошқариб борган Португалия терма жамоаси эса Евро—2016 чемпионлигини тантана қилганди.

Клаудио Раньерига ФИФА совринини афсонавий футболчи Диего Армандо Марадона топширди.
ФИФА талқинига кўра «Лестер»ни Англия чемпионлиги сари етаклаб келган Клаудио Раньери 2016 йилнинг энг яхши мураббийи

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.