
Ҳанси-Дитер Флик «Барселона»нинг юқори ҳимоя чизиғи билан ўйнаган хавфли услуби туфайли кўпинча танқид қилинади, айниқса, муваффақиятсиз ўйинлардан сўнг. «Брюгге» билан 3:3 ҳисобидаги дурангдан кейин Чемпионлар лигасида немис мутахассисига бўлган танқидлар яна кучайди.
Ушбу мавзу ҳақида «кўк-анорранглилар» спорт директори Деку ўз фикрларини билдирди. "Услубни муҳокама қилишнинг аҳамияти йўқ.
Ўтган мавсумда ҳам қийинчиликларни бошдан кечирган эдик, аммо уларни енгиб ўтдик. Бу мавсумда ҳам айнан шундай қилишни режалаштирганмиз.
Вазиятни ўзгартира оладиган ягона нарса эса меҳнаткашлик ва фидойиликдир", - деди Деку «Камп Ноу»да ўтказилган очиқ машғулот пайтида. Айни дамда «Барселона» Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар