
Англия чемпионатининг 11-турида «Манчестер Юнайтед» сафарда «Тоттенҳем» билан баҳс олиб боради. «Евро-Футбол» нашри жамоаларнинг кутилган асосий таркибини эълон қилди.
«Тоттенҳем»: Викарио (дарвозабон), Спенс, ван де Вен, Ромеро, Порро, Бентанкур, Палинья, Одоберт, Симонс, Жонсон, Коло-Муани. «Манчестер Юнайтед»: Ламменс (дарвозабон), Далот, Шоу, де Лигт, Йоро, Диалло, Фернандеш, Каземиро, Куня, Мбеумо, Шешко.
«Тоттенҳем» сафида бир қатор футболчилар жароҳат туфайли ўйинни ўтказиб юборади. Улар орасида Деян Кулушевски, Бен Дэвис, Доминик Соланке, Арчи Грэй, Жеймс Мэддисон, Ив Биссума, Раду Драгушин ва Кота Такай бор.
Муҳаммад Кудуснинг ҳолати эса ўйиндан олдин аниқланади. «Манчестер Юнайтед»да эса Лисандро Мартинес жароҳат олган.
Жамоалар Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 17 очкодан тўплаган. Олдинги турда «Тоттенҳем» «Челси»га қарши ўйинда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди, «Манчестер Юнайтед» эса «Ноттингем Форест» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Мазкур учрашув бугун, 8-ноябрь куни, Тошкент вақти билан соат 18:30 да Лондонда бошланади. «Тоттенҳем» – «Манчестер Юнайтед» учрашувидан тўғридан-тўғри матнли онлайн трансляцияни ўтказиб юборманг.
«Тоттенҳем» – «Манчестер Юнайтед»: кутилган таркиблар
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар