
Ливерпул марказий ҳимоячиси Ибраима Конате Германия Бундеслигасига қайтиши мумкин. BILD нашрининг хабарига кўра, Мюнхеннинг Бавария клуби Конатенинг агентлари билан музокараларни бошлаган ва футболчини Германияга олиб келиш ниятида.
Франциялик футболчи илгари РБ Лейпциг сафида ҳаракат қилган эди. Бундан ташқари, Бавария Кристал Пэлас ҳимоячиси Марк Гехига ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Гехи ва Конатенинг иккаласи ҳам келаси ёзда эркин агентга айланиши кутилмоқда. Айни пайтда ушбу икки ҳимоячини кўплаб йирик клублар диққат марказига олган, чунки катта жамоаларда марказий ҳимоя чизиғида муаммолар мавжуд.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар