
«Ливерпуль» ҳужумчиси Уго Экитике жамоасининг жорий мавсумдаги ўйин даражаси ҳақида фикр билдирди. Мерсисайдликлар трансфер бозорида жиддий кучайишди, бироқ бу натижаларга ижобий таъсир кўрсатгани йўқ — Англия чемпионлари ҳозирча барқарорликка эриша олгани йўқ.
"Биз мукаммал эмасмиз, лекин майдонда ҳар биримиз ўзимизни 100 фоиз, ҳатто ундан ҳам кўпроқ бағишлаймиз. Бу энергия ва рақибларга кўрсатаётган босимимизда яққол сезилади.
Жуда кўп ўзгаришлар содир бўлди. Биз ривожланишда давом этишимиз керак", — деди Экитике якшанба куни бўлиб ўтадиган "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан олдин.
Эслатиб ўтамиз, франциялик ҳужумчи «Ливерпуль» томонидан Франкфуртнинг «Айнтрахт» клубидан 95 миллион евро эвазига сотиб олинган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.