date

"Милан" ҳимоячиси Маттео Габбия: "Икки очкони бой бердик"

"Милан" ҳимоячиси Маттео Габбия: "Икки очкони бой бердик"
Италия футболида 11-тур учрашувлари давом этмоқда. "Милан" жамоаси сафарда "Парма"га қарши ўйнади. Учрашув давомида ҳисобда олдинда бўлишига қарамай, "Милан" ғалабани қўлга кирита олмади ва ўйин 2:2 ҳисобида якунланди.

 "Милан" ҳимоячиси Маттео Габбия бу натижадан қониқмаганини яширмади ва жамоаси аниқ уч очкони бой берганини таъкидлади.

"Биз жуда хафа бўлдик, чунки икки очкони бой бердик. Бу мавсумда биринчи марта эмас. Биз янада эътиборли ва қатъиятли бўлишимиз керак," деди Габбия pianetamilan.it сайтига берган интервьюсида.

Шу билан бирга, "Милан" вақтинчалик турнир жадвалининг биринчи поғонасига қайтди, аммо рақиблари якшанба куни ўз ўйинларини ўтказишлари керак.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Милан" ҳимоячиси Маттео Габбия: "Икки очкони бой бердик"