
"Эвертон" жамоаси вингери Ильман Ндиайе Европанинг бир қатор йирик клублари эътибор марказига тушган. TEAMtalk нашрининг хабарига кўра, 25 ёшли сенегаллик футболчини "Тоттенхэм", "Ньюкасл", "Ювентус", "Милан" ва "Атлетико" жамоалари ўз сафига қўшмоқчи.
Айниқса, "Тоттенхэм" Ндиайени ўзининг асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида кўриб, қишки трансфер ойнасида ҳужум чизиғини мустаҳкамлашга қатъий бел боғлаган. Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида Ндиайе барча мусобақаларда 11 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширган.
Трансфермаркт портали футболчининг нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар