date

Реал 250 миллион еврога икки футболчи олмоқчи


Мадриднинг "Реал" клуби 2026-йилнинг ёзида икки муҳим трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Fichajes хабар бермоқда.

Манбага кўра, "Реал" келаси ёзда Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Деклан Райс ва ПСЖ вингери Бредли Барколани сотиб олиш учун 250 миллион евро сарфлашни режалаштирган. Бу икки футболчи "Қироллик клуби" учун асосий трансфер мақсадига айланган.

Клуб ушбу трансферларни молиялаштириш учун Родриго ва Эдуардо Камавингани сотишни режалаштирмоқда. Жорий мавсумда 26 ёшли Деклан Райс барча мусобақаларда 17 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатма берди.

23 ёшли Бредли Баркола эса 15 ўйинда 4 та гол уриб, 3 та ассист қайд этди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Реал 250 миллион еврога икки футболчи олмоқчи