
Испаниянинг "Барселона" жамоаси офсайд стратегиясини муваффақиятли қўллаш бўйича етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Opta статистик портали маълумотларига асосланган тадқиқот хабар бермоқда.
Ушбу тадқиқот 2017-18 йилги мавсумдан бошлаб кузатилган маълумотларни ўз ичига олади. Ўтган мавсумда Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги жамоа ўртача ҳар бир ўйинда 4,76 марта офсайдга тушган бўлса, бу мавсумда кўрсаткич 4,91 га етди.
Учинчи ўринда эса Англиянинг "Астон Вилла" жамоаси (2023-24 мавсумда 4,39) қайд этилган. Шунингдек, топ-10 таликка Испаниянинг "Лас Пальмас", "Эйбар" (икки марта), "Атлетик Бильбао", "Альмерия", Франциянинг "Тулуза" ва Италия клуби "Сампдория" ҳам киритилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар