
Англиянинг «Вулверхэмптон» клуби бош мураббийлик лавозимига Роб Эдвардс тайинланди. Бу ҳақда The Athletic хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, «Вулверхэмптон» Эдвардснинг аввалги клуби «Миддлсбро» билан компенсация миқдори бўйича келишувга эришган. Тўлов суммаси 2,275 миллион еврони ташкил қилади.
Шартнома муддати 3,5 мавсумни ўз ичига олади. Эдвардс «Миддлсбро»дан аввал «Уотфорд», Англия ёшлар терма жамоаси (U16) ва бошқа камроқ танилган клубларда фаолият олиб борган.
Кутилишича, мураббий жамоани Англия Премьер-лигасидаги ўрнини сақлаб қололмаса ҳам, лавозимида қолади. Расмий баёнот 10 ноябр куни эълон қилиниши кутилмоқда.
Ҳозирги вақтда «Вулверхэмптон» 11 та ўйинда атиги 2 очко тўплаган ва чемпионат турнир жадвалининг сўнгги – 20-ўрнида жойлашган. «Ноттингем» ҳисобида 6 очко бўлса, «Вест Хем» ва «Бёрнли» клубларида 10 очкодан мавжуд.
Роб Эдвардс «Вулверхэмптон» бош мураббийи бўлди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар