ПСЖ қийин учрашувда Лионни мағлуб этди

ПСЖ қийин учрашувда Лионни мағлуб этди

ПСЖ қийин учрашувда Лионни мағлуб этди
Франция чемпионатининг 12-тури "Лион" ва "ПСЖ" жамоалари ўртасидаги учрашув билан якунланди. Майдон эгалари қаршилигига қарамай, "ПСЖ" ҳал қилувчи ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг 26-дақиқасида Витиниянинг қанотдан узатмасидан сўнг, Уоррен Заир-Эмери рақиб жарима майдонига ёриб кириб, тўпни дарвозанинг яқин бурчага аниқ йўллади (0:1). Орадан кўп ўтмай, Мусо Нʼякате ўз майдонидан Альфонсо Морейрага узатма берди.

У Заир-Эмерининг ҳимоясидан қочиб, жарима майдонидан зарба бериб, дарвозанинг қуйи бурчига йўллади (1:1). 33-дақиқада Витиния рақиб майдонида тўпни тортиб олиб, Хвича Кварацхелияга узатма берди.

У жарима майдонига кириб, тўпни узоқ бурчакка киритди (1:2). Биринчи бўлимда Рошид Газзалнинг зарбаси устунга тегиб, "ПСЖ"ни қутқариб қолди.

Иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида Эйнсли Мейтленд-Найлз рақиб майдонида тўпни эгаллаб, дарвозабонни алдаб тўпни дарвозага узатди (2:2). Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Николас Тальяфико қўпол қоидабузарлик қилди ва иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди.

Бурчак зарбасидан сўнг Ли Кан-Ин тўпни Жоау Невешга узатди ва у бош билан тўпни дарвозанинг юқори бурчага йўллади (2:3). Мазкур ғалаба эвазига "ПСЖ" 27 очко билан биринчи ўринни сақлаб қолди ва "Марсель" ҳамда "Ланс"ни икки очкога орқада қолдирди.

"Лион" эса бешинчи ўринни бўлишиб турибди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар