
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўзининг мураббийлик фаолиятидаги мингинчи ўйинидан кейинги таассуротлари билан ўртоқлашди. Ушбу юбилей ўйин "Ливерпул"га қарши кечган бўлиб, "шаҳарликлар" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Мен шунчаки футболчилар ва бутун жамоа ходимларига бундай совға учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. "Манчестер Сити"даги ишимиздан фахрланаман.
Ўйлайманки, бу йўлдаги асосий тамал тошлари "Барселона"нинг иккинчи жамоасини бошқарган илк давримда қўйилган. Ўша пайтлар кўп нарсаларни англаб етдим ва ўргандим.
Мингинчи ўйинни оила аъзоларим кўз ўнгида ўтказиш алоҳида қадрлидир. Айниқса, "Ливерпул"га қарши ўйин.
Унга нисбатан жуда катта ҳурматим бор. Сўнгги ўн йил ичида бу жамоа бизнинг энг кучли рақибимиз бўлди," деди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик мураббий "Манчестер Сити"ни 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда.
Гвардиола мингинчи ўйини ҳақида гапирди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар