
Ливерпуль бош мураббийи Арне Слот АПЛнинг 11-турида Манчестер Ситига қарши ўйинда (0:3) Виржил ван Дейкнинг голи бекор қилинган вазиятга муносабат билдирди. "Менимча, голнинг бекор қилиниш нотоғри қарор.
Бу мен учун тоза гол эди. Ўйиндан сўнг менга ўтган мавсумда Манчестер Ситининг Вулверхемптонга урган голи билан ўхшаш вазиятни кўрсатишди.
Ҳолатлар деярли бир хил. Мени ҳайрон қолдиргани, чизиқ ҳаками байроқни гол урилганидан 14 сония ўтиб кўтарди", - деди Слот ўйиндан сўнг.
Ливерпуль жамоаси ҳозирда 18 очко билан АПЛ турнир жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар