
“Манчестер Сити” ҳимоячиси Рубен Диаш Англия чемпионатининг 11-турида “Ливерпул”га қарши ўйиндан (3:0) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. - Мен ҳали клубга қўшилмасимдан аввал ҳам “Сити”нинг муваффақият сирини майда деталларда кўрганман.
Гап шундаки, ҳар бир футболчи майдонга чиқиб, жамоадошлари учун фидойилик кўрсатишга тайёр. Бу янгилик эмас — жамоада ҳар доим шундай бўлган.
Биз ўтган мавсумдан бери қайта қуриш жараёнини муҳокама қиляпмиз, албатта, янги юзлар пайдо бўлди, кимдир эса кетди. Аммо сифат ўзгармади ва биз олдинга интилишни давом эттирмоқдамиз.
Мавсум эндигина бошланди, шунинг учун хотиржамликни сақлаш муҳим, — деди футболчи ўйиндан сўнг. “Манчестер Сити” 22 очко тўплаб, АПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг