Рубен Диаш: "Бундай ютуқдан юқори ҳеч нарса йўқ"

Рубен Диаш: "Бундай ютуқдан юқори ҳеч нарса йўқ"

Рубен Диаш: "Бундай ютуқдан юқори ҳеч нарса йўқ"
“Манчестер Сити” ҳимоячиси Рубен Диаш Англия чемпионатининг 11-турида “Ливерпул” устидан қўлга киритилган ғалабадан сўнг жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳақида ўз фикрларини билдирди. Учрашув 9-ноябрь куни "шаҳарликлар" стадионида бўлиб ўтди ва 3:0 ҳисобида якунланди.

Мазкур ўйин Гвардиоланинг профессионал мураббийлик фаолиятидаги 1000-учрашуви бўлди. - Албатта, у учун жуда хурсандман.

Биз бундай ютуқлар учун яшаймиз. Бундай даражадан юқори ҳеч нарса йўқ, - деди футболчи ўйиндан кейин.

Гвардиола жамоаси айни пайтда 22 очкога эга ва Англия чемпионати жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Етакчиликни эса 26 очко билан Лондоннинг “Арсенал” клуби эгаллаб турибди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар