date

Ибрагима Конате "Ливерпул"ни тарк этади

Ибрагима Конате "Ливерпул"ни тарк этади
Франциялик ҳимоячи Ибрагима Конате "Ливерпул"даги келажаги борасида қарор қабул қилди. Diario AS нашрининг хабарига кўра, 26 ёшли футболчи мерсисайд клубини эркин агент сифатида тарк этмоқчи.

Унинг шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунланади. Конатега қизиқиш билдираётган клублар орасида Мадриднинг "Реал" ва Мюнхеннинг "Бавария" жамоалари борлиги маълум қилинди.

Ибрагима 2021 йилнинг ёзидан бери "Ливерпул" сафида тўп сурмоқда. Ҳимоячининг трансфер қиймати 55 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида Конате 11 ўйинда қатнашиб, 2 сариқ карточка олган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ибрагима Конате "Ливерпул"ни тарк этади