«Реал» икки ҳафтага асосий футболчисини йўқотди

"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Федерико Валверде "Раё Валекано"га қарши ўйинда жароҳат олиб, яқин икки ҳафта жамоасига ёрдам бера олмайди. Клуб маълумотига кўра, уругвайлик футболчининг ўнг оёғидаги ярим пардали мушаги шикастланган. "Реал" 31 очко билан Испания чемпионати жадвалида пешқадамлик қилмоқда, Валверде эса Ла Лигада 12 ўйинда 4 та голли узатма амалга оширган.

«Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде Ла Лиганинг 12-турида «Райо Валлекано»га қарши ўйинда (0:0) жароҳат олди ва яқин икки ҳафта давомида жамоасига ёрдам бера олмайди.
Клубнинг расмий манбаларига кўра, уругвайлик футболчининг ўнг оёғидаги ярим пардали мушаги шикастланган. Испан ОАВ хабар беришича, футболчининг тикланиши икки ҳафта давом этиши кутилмоқда.
«Реал» жорий мавсумда 31 очко билан Испания чемпионати жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Вальверде бу мавсумда «Реал» сафида Ла Лигада 12 ўйинда майдонга тушиб, 4 та голли узатма амалга оширган.































Изоҳлар 0
…