
Аталанта футбол клуби хорватиялик мураббий Иван Юрич ва унинг ёрдамчиларини истеъфога чиқарганини расман эълон қилди. Бу ҳақда клуб ўзининг расмий ахборот манбаларида маълум қилди.
50 ёшли мутахассис 2025 йил июн ойида машҳур мураббий Жан Пиеро Гасперинини алмаштириб, Аталанта бошқарувига келганди. Юрич бошчилигида жамоа барча мусобақаларда 15 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 4 та ғалаба, 3 та мағлубият ва 8 та дуранг қайд этди.
Италия чемпионати доирасида эса жамоа 11 та турдан сўнг 13 очко тўплаб, 13-ўринга тушиб кетди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар