Дибала Романи тарк этишни хоҳламоқда

Пауло Дибала “Бока Хуниорс” клубига қўшилишни жуда хоҳламоқда. “Рома” билан шартномасини узайтириш масаласи футболчининг юқори маоши сабаб катта савол остида қолган, амалдаги келишув эса келаси ёзда якунланади. 2022-йилдан бери “Рома” сафида ўйнаётган Дибала жорий мавсумда барча мусобақаларда тўққизта ўйинда иккита гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилган. 31 ёшли аргентиналик футболчининг трансфер қиймати саккиз миллион еврога тенг.

“Рома” жамоаси ҳужумчиси Пауло Дибала “Бока Хуниорс” клубига қўшилишни жуда хоҳлаши ҳақида журналист Экрем Конур хабар бермоқда. Манбаларига кўра, футболчининг Рим клуби билан шартномасини узайтириш масаласи унинг юқори маоши сабаб катта савол остида.
Дибаланинг “Рома” билан амалдаги меҳнат шартномаси келаси ёзда якунланади, шу сабабли у Аргентинага қайтиш ва фаолиятини “Бока Хуниорс”да давом эттиришга очиқ эканини билдирган. Дибала 2022 йилдан бери “Рома” сафида ўйнаб келмоқда.
Жорий мавсумда у барча мусобақаларда тўққизта ўйин ўтказиб, икки гол урган ва битта голли узатма амалга оширган. Трансфермаркт портали маълумотларига кўра, 31 ёшли аргентиналик футболчининг трансфер қиймати саккиз миллион еврога тенг.































Изоҳлар 0
…