
"Барселона" ҳужумчиси Ламин Ямал 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари учун Испания терма жамоаси таркибидан чиқарилди. Бу ҳақда миллий жамоанинг матбуот хизмати хабар берди.
Ямал тиббий сабабларга кўра Испания терма жамоасига ёрдам бера олмайди. Футболчининг қовуқ соҳаси ноқулайлигини даволаш учун тиббий муолажа ўтказилган, аммо бу жараён терма жамоа шифокорлари билан келишилган ҳолда амалга оширилмаган.
Шу сабабли, Ямал таркибдан чиқарилган ва унга 7-10 кун давомида тикланиш учун вақт керак бўлади. Луис де ла Фуенте жамоаси 15 ноябр куни Жаҳон чемпионати-2026 саралашининг бешинчи турида сафарда Грузия билан учрашади. 18 ноябрда эса Туркияни ўз майдонида қабул қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар