«Бунёдкор» клуби ярим ҳимоячиси, Осиёнинг 2015 йилдаги энг яхши ёш футболчиси сифатида тақдирланган Достон Ҳамдамов фаолиятини Россия клуби сафида давом эттириши мумкин.
«Кун.уз» нашри хабарига кўра, Грознийнинг «Терек» клуби ушбу футболчига қизиқиш билдирмоқда. Чеченистонликлар жамоаси айни вақтда Россия Премьер-лигасида 17 тур учрашувларидан кейин тўртинчи ўринда жойлашган. Жамоада тожикистонлик Рашид Раҳимов бош мураббий.
Сардор Рашидов «Бунёдкор»ни тарк этгач, унинг ўрнида айнан Достонбек Ҳамдамов етакчига айланганди.
Достон Ҳамдамовнинг «Бунёдкор» билан шартномаси бор, лекин бу шартнома қанча муддатга тузилгани, унинг трансфери учун тошкентликлар жамоаси қанча маблағ сўраши маълум эмас.
У Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сафида 2012 йил қитъа чемпионлигини қўлга киритган. У шунингдек 2015 йилда ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этиб, жамоа билан чорак финалга қадар етиб борган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Медведев ядровий қурол технологиясини “АҚШ душманларига” беришни таклиф қилди
Хитой ва АҚШ «учга уч» формуласи бўйича маҳбуслар алмашди
"Йиртқич" овга чиқди...
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди