
Мадриднинг «Реал» клуби юлдуз ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоага янги ҳимоячини танлади. E-Noticies хабарга кўра, француз футболчи клуб раҳбариятидан ўз ватандоши, «Ливерпул» ҳимоячиси Ибраҳима Конатени трансфер қилишни сўраган.
Француз ҳимоячисининг трансфер қиймати 55 миллион евро баҳоланмоқда, бироқ «қироллик клуби» уни бепул қўлга киритишлари мумкин. Чунки Конате ва «қизиллар» ўртасидаги амалдаги шартнома келаси йил ёзида ниҳоясига етади.
26 ёшли ҳимоячи 2021 йилнинг ёзида «Ливерпул» сафига қўшилган эди. Жорий Англия чемпионати мавсумида Конате 11 та ўйинда майдонга тушиб, иккита сариқ карточка олган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар