
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Каталониянинг "Барселона" клубида тўп сурувчи вингер Ламин Ямалнинг 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари учун миллий жамоа таркибидан чиқарилгани ҳақида фикр билдирди.
"Мен ҳайратдаман, бундай ҳолат менинг бутун фаолиятим давомида ҳали юз бермаган. Бу ҳолатни нормал деб ҳисобламайман. Менга ҳеч қандай маълумот етиб келмаган эди, бу янгиликни билганимда эса ҳайрон бўлдим", - деди мутахассис Фабричио Романо ижтимоий тармоқларида келтирган сўзларида.
Аввалроқ, 18 ёшли футболчининг тиббий кўрсатмалар туфайли ўйинларда қатнашолмаслиги эълон қилинган эди. Ямал ҳануз чов соҳасидаги ноқулайлик билан боғлиқ муаммолардан азият чекмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.