date

"Беневенто" бош мураббийини истеъфога чиқарди

"Беневенто" бош мураббийини истеъфога чиқарди
Италия футболида яна бир мураббий истеъфоси юз берди. “Аталанта” ва “Пескара” билан мураббийлар хайрлашганидан сўнг, яқинда А Серияда ўйнаган яна бир жамоа – “Беневенто” ҳам худди шундай қадам ташлади.

“Беневенто” Гаетано Аутерини истеъфога чиқарди. Қизиқ жиҳати шундаки, бу қарор жамоанинг Серия C доирасидаги “Фоджа”га қарши ўйинда ғалаба қозонганидан сўнг қабул қилинди.

Футболда мураббийлар ғалабадан кейин истеъфога чиқарилиши жуда кам учрайдиган ҳолат ҳисобланади. Аутерининг ўрнини ёшлар жамоаси мураббийи Антонио Флоро Флорес эгаллайди.

У футболчи сифатида “Сассуоло” сафида ҳам ўйнаган ва тажрибали шахс сифатида танилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Беневенто" бош мураббийини истеъфога чиқарди