
Италиянинг "Милан" жамоасининг янги футболчиси, ярим ҳимоячи Самуэле Риччи, бош мураббий Массимилиано Аллегри билан яхши муносабатда эканлигини таъкидлади. Иккаласи ҳам ўтган ёзда "Милан"га катта амбициялар билан келишган эди.
Риччи илгари "Торино" сафида ўйнаган бўлса, Аллегри аввалроқ Турин шаҳрининг бошқа машҳур жамоасини бошқарган эди. "Биз бир-биримизни яхши тушунамиз, ҳазил туйғуларимиз ҳам ўхшаш.
Ҳаммага маълумки, Аллегри – юқори даражадаги мураббий ва у бу ерда ниманидир янгича қўрмоқда. Менинг фикримча, ўтган мавсумдаги қийинчиликлардан сўнг, ҳозир "Милан" жуда яхши натижалар кўрсатмоқда", – дейди Риччи pianetamilan.it сайтига берган интервьюсида.
Ҳозирда "Милан" А Серия турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.