date

Анчелотти Эндрикка клубни алмаштиришни маслаҳат берди

Анчелотти Эндрикка клубни алмаштиришни маслаҳат берди
Мадриднинг "Реал" клуби собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти бразилиялик Эндрикнинг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди. Хаби Алонсо бошқарувидаги жамоада Эндрикнинг ўйин имкониятлари камайиб кетгани сабабли, Анчелотти ёш футболчига клубни алмаштиришни маслаҳат берди.

"Эндрик ҳали жуда ёш, у олдинда тўртта жаҳон чемпионатида иштирок эта олади. Унинг сифати бунга имконият беради. Бироқ, унга мунтазам ўйин амалиёти зарур. Агар бунга муҳитни ўзгартириш керак бўлса, у буни амалга ошириши керак", - деди Анчелотти derbyderbyderby.it нашрига берган интервьюсида.

Жорий мавсумда Эндрик атиги 11 дақиқа ўйин вақтига эга бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Анчелотти Эндрикка клубни алмаштиришни маслаҳат берди