
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте "Барселона" билан манфаатлар тўқнашуви борасидаги саволга изоҳ берди. "Кўк-анорранглилар" футболчилари миллий жамоа йиғинларида кўп ҳолларда жароҳат олишгани ҳақида маълумотлар мавжуд.
Маълум бўлишича, "Барселона" вакиллари чарчаган футболчиларга юкламаларни камайтириш бўйича илтимос қилган, бироқ терма жамоа мураббийлар штаби бунга эътибор бермаган. "Биз "Барселона" билан урушмаяпмиз.
Ҳаммамиз бир мақсадни кўзлаймиз – муваффақиятга эришишни. Бизнинг манфаатларимиз умумий.
Мен "Барселона" қарорларини ҳурмат қиламан, лекин менинг қарорларим ҳам ҳурмат қилиниши кераклигини хоҳлайман", – деди де ла Фуэнте. Ноябр ойида Испания терма жамоаси Грузия (15-ноябр) ва Туркия (18-ноябр) терма жамоаларига қарши ўйин ўтказади.
Луис де ла Фуэнте: Биз "Барселона" билан урушмаяпмиз
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар