
"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг ҳужумчи Роберт Левандовски жамоа учун нақадар муҳим эканлиги ҳақида фикр билдирди. 37 яшли поляк футболчиси учун мавсум бошланиши унчалик омадли кечмади.
У жароҳатлар сабаб ўйинларни ўтказиб юборди ва асосий таркибдаги ўрнини вақтинча йўқотди. Бироқ яқинда Левандовски ўзининг юқори даражадаги тўпурарлик маҳоратини яна бир бор намойиш этди: у Ла Лига доирасидаги "Сельта"га қарши ўйинда хет-трик қайд этди (4:2).
"Левандовски билан жамоамиз аниқ кучлироқ. Унинг қайтиши жамоага сезиларли таъсир кўрсатди. Ҳамма Робертнинг нималарга қодир эканлигини билади ва у 15-20 йилдан бери ўзининг гол уриш маҳоратини исботлаб келмоқда. У ҳали ҳам энг юқори даражадаги ҳужумчи ҳисобланади", – дейди де Йонг Barca Universal билан бўлган интервьюсида.
Роберт Левандовски ҳозирги Ла Лига мавсумида 7 та гол билан тўпурарлик рўйхатида иккинчи ўринда бормоқда. У фақат Килиан Мбаппедан орқада, у 13 та гол урган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.