date

Карпин Россия учун идеал рақибларни санади

Карпин Россия учун идеал рақибларни санади
Россия миллий футбол терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин BetBoom дўстлик учрашувлари арафасида жамоа учун идеал рақибларни санаб ўтди.

"Идеал ҳолатда Испания, Франция, Аргентина ва Бразилия каби жаҳон футболининг кучли жамоалари билан ўйнашни истардик. Топ-10да яна кимлар бор? Шундай жамоалардан бири бўларди", – дейди у "Матч ТВ"га берган интервьюсида.

Бугун, 12 ноябрь куни, Россия терма жамоаси Перу билан ўртоқлик учрашувини ўтказади. Ўйин Санкт-Петербург шаҳридаги "Газпром Арена" стадионида бўлиб ўтади.

15 ноябрь куни эса Карпин шогирдлари Чили терма жамоасига қарши куч синашади. Мазкур учрашув Сочидаги "Фишт" стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси 2022 йил февралидан буён халқаро мусобақалардан четлатилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Карпин Россия учун идеал рақибларни санади