date

"Барселона" дарвозабони Гарсиядан Шесни ҳақида фикр

"Барселона" дарвозабони Гарсиядан Шесни ҳақида фикр
"Барселона" дарвозабони Жоан Гарсия жорий мавсумда унинг ўрнига майдонга тушаётган Войцех Шеснининг ўйинлари ҳақида ўз фикрларини билдирди. 35 ёшли поляк дарвозабон жароҳат олган испаниялик дарвозабон ўрнини эгаллаб, "кўк-анорранглилар" дарвозасини қўриқламоқда.

Шесни майдонга тушган тўққизта ўйинда "Барселона" дарвозаси 17 марта ишғол қилинган бўлса, Гарсия етти ўйинда бор-йўғи беш гол ўтказиб юборган.

"Мен Шеснига маслаҳат берадиган инсон эмасман. У катта тажрибага эга ва кўп йиллардирки юқори даражада ўйнаб келмоқда. Голлар ҳар доим ҳам дарвозабоннинг хатоси билан кирмайди, аммо дарвозабон – дарвоза олдидаги сўнгги ҳимоячи экан, танқидга учраши табиий ҳол.

Биз жамоа сифатида ўз ўйинимизни яхшилашимиз ва кўпроқ "қуруқ ўйин" ўтказишимиз кераклигини яхши тушунамиз", – деди Жоан Гарсия Barca Universalга берган интервьюсида.

"Барселона"нинг навбатдаги ўйини 22 ноябр куни бўлиб ўтади. Унда Каталония клуби Бильбаонинг "Атлетик"ига қарши майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Барселона" дарвозабони Гарсиядан Шесни ҳақида фикр