
Лондоннинг "Арсенал" клуби "Наполи"нинг бош скаути Маурисио Микелини ўз қаторларига қўшишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.
Премьер лига клуби Микелига кадрлар бўлимида раҳбарлик лавозимини таклиф қилмоқчи ва музокаралар аллақачон илғор босқичга етган. 57 ёшли италиялик мутахассис Марек Гамшик, Ким Мин Же ва Хвича Кварацхелияга ўхшаш иқтидорларни кашф этганликда тан олинган.
У аввал "Удинезе" клубида скаут, "Брешия"да спорт директори сифатида фаолият юритган. Микели "Наполи"нинг скаутлар жамоасига биринчи марта 2010 йилда қўшилган.
У ерда 5 йил ишлаганидан сўнг, "Верона" ва "Болонья" клубларида ўз кучини синаб кўрди ва 2018 йилда яна неаполликлар сафига қайтди. Бу Микели "Наполи"дан кетиши ҳақидаги биринчи хабар эмас.
2024 йилда "Ювентус" ҳам ушбу мутахассисга таклиф билан чиққан эди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.