date

Криштиану Роналду: “Фаолиятим тез орада якунига етади”

Криштиану Роналду: “Фаолиятим тез орада якунига етади”
Португал футбол юлдузи Криштиану Роналду CNN телеканалига берган онлайн интервюсида ўзининг футболчилик фаолияти якунига яқинлашаётганини маълум қилди. 39 ёшли ҳужумчи ўзини яхши ҳолатда ҳис қилаётганини, бироқ фаолиятининг сўнгги босқичига кирганини тан олди.

“Аввал айтганимдек, ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман, голлар уряпман, тезлигим ҳам жойида. Миллий жамоада ва ‘Ал-Насср’да ўйинимдан завқ оляпман. Лекин ростини айтсам, фаолиятим тез орада якунланади. Яна бир-икки йил ўйнайман, холос”, — деди Роналду.

Машҳур футболчидан навбатдаги Жаҳон чемпионати унинг сўнгги мундали бўлиши ҳақида сўралганда, у буни тасдиқлади: “Албатта, мен ўшанда 41 ёшда бўламан. Катта мусобақа мен учун ўзига хос онларни тақдим этади. Ҳозирча аниқ билмайман, аммо фаолиятим якунига яқинлашмоқда”, — дея қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду 2023-йилдан бери Саудия Арабистонининг “Ал-Насср” клубида тўп сурмоқда. У Португалия терма жамоаси сафида ҳамон асосий ўйинчилардан бири бўлиб, жорий йилда ўз фаолиятининг 20 йиллигини нишонлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Криштиану Роналду: “Фаолиятим тез орада якунига етади”