date

Каземиронинг "МЮ"даги келажаги муҳокамада

Каземиронинг "МЮ"даги келажаги муҳокамада
Бразилиялик ярим ҳимоячи Каземиронинг "Манчестер Юнайтед" билан амалдаги шартномаси мавсум охиригача мўлжалланган. Меҳнат шартномасида унинг маоши сақланган ҳолда яна бир йилга узайтириш опциаси мавжуд.

Бироқ клуб унга пастроқ маош билан янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.

"Каземиронинг маоши жуда юқори, "Манчестер Юнайтед" уни пасайтиришни истайди. Бироқ, менимча, Каземиро маошнинг камайтирилишига рози бўлмайди. Қандай натижа бўлишини кўрамиз", - деди журналист Фред Калдейра бразилиялик TNT Sports телеканалига берган интервьюсида.

Матбуотдаги маълумотларга кўра, 33 ёшли Каземиро ҳафтасига тахминан 390 минг евро маош олади. Ҳозирда "Манчестер Юнайтед" Премьер-лига турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Каземиронинг "МЮ"даги келажаги муҳокамада