date

Ювентус Йылдыз билан келишувга эриша олмаяпти


Туриннинг "Ювентус" клуби жамоанинг туркиялик ярим ҳимоячиси Кенан Йылдыз билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти. Муаммо футболчининг келажакдаги маошида.

Амалдаги шартномага кўра, Йылдыз йилига 1,7 миллион евро маош олади. La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, "Ювентус" унга мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилган, бироқ Йылдыз ўзини бу нархдан юқорироқ баҳоламоқда.

Шу сабабли янги шартнома бўйича музокаралар вақтинча тўхтатилди. 2025/2026 йилги мавсумда Йылдыз барча клуб турнирларида 18 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва яна 6 та голли узатма амалга оширди.

20 ёшли футболчининг трансфер бозоридаги қиймати 75 миллион евродан иборат. Амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Клуб уни яна бир йилга узайтиришни режалаштирмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ювентус Йылдыз билан келишувга эриша олмаяпти