
Барселонанинг ҳимоячиси Эрик Гарсия клуб билан янги узоқ муддатли шартнома имзолаш арафасида турибди. Музокаралар муваффақиятли давом этмоқда ва якуний босқичга етди.
Журналист Ферран Корреаснинг маълумотига кўра, 24 ёшли футболчи 'кўк-анорранглилар' билан 2029 йил ўрталаригача шартнома имзолайди. Шунингдек, келишувга яна бир йилга автоматик узайтириш имконияти ҳам киритилади.
Эрик Гарсия 2021 йилда 'Манчестер Сити'дан 'Барселона'га қайтган эди. Жорий мавсумда испаниялик футболчи Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги жамоада барча мусобақалар доирасида 16 та ўйинда майдонга тушиб, бир марта гол уришга муваффақ бўлди.
Унинг амалдаги шартномаси ушбу ёзда якунланади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.