
“Барселона” футболчиси Дани Ольмо жамоадоши Ламин Ямалнинг ҳолати ҳақида фикр билдирди. 18 ёшли футболчи Испания терма жамоаси таркибидан чиқарилди, чунки у пубалгия жароҳатини даволашни давом эттирмоқда.
“Ламин жуда хафа бўлди, чунки у ҳар доим терма жамоа сафида ўйнашни хоҳлайди. Кўриниб турибдики, агар у ҳозир бу ерда бўлмаса, демак, у ўзининг 100 фоиз формасида эмас.
“Барселона” ва Испания терма жамоаси ўртасида ҳеч қандай муаммо йўқ, муносабатлар яхши. Клуб ҳам, терма жамоа ҳам Ямалдан энг яхши формасини кутмоқда”, – дейди Ольмо Barca Universal нашрига берган интервьюсида.
Испания терма жамоаси 15-ноябр куни Грузия, 18-ноябр куни эса Туркия терма жамоасига қарши 2026-йилги Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида майдонга тушади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.