date

Флик Мессининг қайтишига қарши чиқди

Флик Мессининг қайтишига қарши чиқди
"Барселона"нинг бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Лионел Мессининг клубга қайтишига қарши чиқмоқда. Аввалги йилларда бўлгани каби, ОАВда аргентиналик футболчининг МЛС мавсуми оралиғида қисқа муддатли ижара асосида Каталония клубига келиши ҳақида гап-сўзлар тарқалди.

El Nacional нашрининг маълумотига кўра, Флик бундай битимга қатъиян қаршилик билдирган. Германиялик мураббий 38 ёшли афсонавий футболчини қайта қўшиб олиш клубга ҳеч қандай фойда келтирмаслигини таъкидлаган.

Лионел Месси 2021 йилда "Барселона"ни тарк этиб, эркин агент сифатида ПСЖ сафига қўшилган эди. 2023 йилдан бошлаб Месси АҚШда тўп сурмоқда.

Яқинда саккиз карра "Олтин тўп" соҳиби "Камп Ноу" стадионини зиёрат қилгани унинг қайтиши ҳақидаги миш-мишларни яна кучайтирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик Мессининг қайтишига қарши чиқди