date

Павлюченко Англия - Сербия ўйинига башорат қилди

Павлюченко Англия - Сербия ўйинига башорат қилди
Англия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида ўз майдонида Сербия миллий жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу ўйинга собиқ "Спартак" ва "Тоттенхэм" ҳужумчиси Роман Павлюченко ўз фикрини билдирди.

"Англия Сербияни мағлуб этади. Ҳa, серблар яхши ўйнашга ҳаракат қилишини истардим, лекин бу таркибдаги Англияга қарши уларнинг имконияти кам.

Мен мезбонларнинг ишончли ғалабасини кутяпман", – деди эксперт "Ставка ТВ" нашрига берган интервьюсида. Англия ва Сербия терма жамоалари ўртасидаги учрашув пайшанба, 13 ноябр куни Тошкент вақти билан соат 00:45 да бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Павлюченко Англия - Сербия ўйинига башорат қилди