date

"Бавария" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда

"Бавария" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда
Леверкузеннинг "Байер" клуби ҳимоячиси Алехандро Гримальдо "Бавария"нинг диққат марказига тушди. Бу ҳақда Kicker нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, Мюнхен клуби испаниялик футболчини яқиндан кузатиб бормоқда. Кутилишича, "Бавария" яқин трансфер ойнасида Гримальдо учун "Байер"га расмий таклиф билан чиқади.

Жорий мавсумда 30 ёшли ҳимоячи 15 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Гримальдонинг "Байер" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади.

Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 30 миллион евро деб баҳолади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Бавария" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда