date

Вольфсбург Туркиядан мураббий таклиф қилмоқда

Вольфсбург Туркиядан мураббий таклиф қилмоқда
"Вольфсбург" клуби Туркиянинг "Самсунспор" жамоаси бош мураббийи Томас Райсни ўз сафига қўшишга тайёр. Sky Germany хабарига кўра, немис клуби мураббийнинг шартномасида кўрсатилган 200 минг евро миқдоридаги товон пулини тўлашга рози.

"Бўрилар" Райснинг Туркияда эришган ютуқларини юқори баҳоламоқда. Томас Райс 2024 йилдан бери "Самсунспор"ни бошқариб келмоқда.

Унинг қўл остида бу вилоят клуби ўтган мавсум Туркия чемпионатининг асосий сенсациясига айланди: жамоа тўртинчи ўринни эгаллаб, Еврокубокларга йўл олди. Ҳатто мавсум давомида "Самсунспор" учликда ҳам узоқ вақт давомида ўрин олиб турган, фақат охирги турларда позициясини бой берген эди.

Эслатиб ўтамиз, "Вольфсбург" жамоаси бош мураббийи лавозимини илгари Паул Симонс тарк этган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Вольфсбург Туркиядан мураббий таклиф қилмоқда