
Бавария ярим ҳимоячиси Леон Горетсканинг 2026-йилда клубда қолиши даргумон. Футболчининг амалдаги шартномаси мавсум якунунда тугайди ва Германия нашрларига кўра, янгиланмаслиги эҳтимоли катта.
Журналист Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, Бавария тажрибали ярим ҳимоячи билан хайрлашишни режалаштирган ва унга ўринбосар футболчи излашни бошлаган. Аммо бу борада якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.
Горетска жамоанинг энг юқори маош олувчи футболчилари қаторига киради. Айнан шунинг учун Мюнхен клуби у билан шартномани давом эттирмасликка қарор қилган.
Жорий мавсумда немис футболчиси Венсан Компани бошчилигидаги жамоа сафида барча мусобақаларда 15 та ўйинда қатнашган бўлса-да, самарали ҳаракатлари билан ажралиб турган эмас.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.