date

Рубен Невеш Португалия мағлубияти ҳақида гапирди

Рубен Невеш Португалия мағлубияти ҳақида гапирди
Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Рубен Невеш ЖЧ-2026 саралаш босқичида Ирландияга қарши ўйиндан (0:2) кейин журналистларга интервью берди. Португалияликлар сафар ўйини олдидан яққол фаворит ҳисобланган эди, аммо бу сафар омад уларга кулиб боқмади.

Учрашувда Ирландия ҳужумчиси Трой Парротт дубл қайд этди. Шунингдек, меҳмонлар сардори Криштиану Роналду 61-дақиқада майдондан четлатилди.

"Бу жуда қийин ўйин бўлди. Биз Ирландияда ўйнаш осон бўлмаслигини билардик, лекин вазият кутилганидан ҳам мураккаброқ бўлиб чиқди.

Биз пасларда хатоларга йўл қўйдик, стандарт вазиятларда ёмон ҳаракат қилдик, айниқса биринчи бўлимда. Ирландияликларнинг узатмаларига қарши қандай ўйнашни билмадик ва бу ортиқча ваҳимага сабаб бўлди", – деди Невеш интервьюсида.

Якшанба куни Португалия ўз майдонида Арманистон билан сўнгги тур учрашувини ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рубен Невеш Португалия мағлубияти ҳақида гапирди