date

Дешам Мбаппенинг жаҳон чемпионатига чиқишдаги ролини таъкидлади


Франция миллий терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг 2026-йилги жаҳон чемпионати финал босқичига олдиндан йўлланма олишдаги муҳим ҳиссасини эътироф этди. Кеча бўлиб ўтган ўйинда ҳужумчи Украина терма жамоаси дарвозасига иккита гол киритди.

4:0 ҳисобига эришилган ғалаба Франция терма жамоасини D гуруҳида рақиблари учун етиб бўлмас даражага олиб чиқди. "Франция терма жамоаси Мбаппе таркибда бўлганида ҳар доим кучлироқ бўлади.

Килиан бизнинг вазифаларимизни бажаришни анча енгиллаштиради", - деди Дешам УЕФА матбуот хизматига берган интервьюсида. Шунингдек, мураббий Мбаппенинг ҳозирда сардорлик боғичини тақишга муносиб эканлигини ҳам қўшимча қилди.

Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидаги тўрт ўйинда Мбаппе бешта гол киритди, улардан иккитаси пенальтидан амалга оширилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Дешам Мбаппенинг жаҳон чемпионатига чиқишдаги ролини таъкидлади