date

ПСЖ Арсен Захарянни сотиб олиши мумкин

ПСЖ Арсен Захарянни сотиб олиши мумкин
Россиялик ярим ҳимоячи Арсен Захарян Испаниянинг "Реал Сосьедад" клубини тарк этиб, фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sport Baza Телеграм канали хабар берди.

Манбага кўра, футболчига Парижнинг "ПСЖ" клуби қизиқиш билдирган. Испания клуби Захаряннинг трансфери бўйича таклифни кўриб чиқишга тайёр.

Парижликлар Арсенни 2024 йилнинг январ ойидаги трансферлар ойнасида сотиб олишга ҳаракат қилишлари мумкин. Захарян 2023 йилнинг ёзидан бери Сан-Себастьяндаги клуб сафида ўйнаб келмоқда.

Унинг шартномаси 2029 йилнинг июнига қадар мўлжалланган бўлиб, трансфер нархи 7,5 миллион еврога тенг. Жорий мавсумда Захарян Ла Лигада олтита учрашувда майдонга тушди ва бир марта сариқ карточка олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ Арсен Захарянни сотиб олиши мумкин