date

Карло Анчелотти Хаби Алонсонинг ишини баҳолади

Карло Анчелотти Хаби Алонсонинг ишини баҳолади
Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ўзининг илгари ишлаган "Реал" клуби ҳақида фикр билдирди. "Мен "Реал"ни кузатиб бораман.

У ерда Винисиус, Родриго, Милитао ва Эндрик каби футболчилар ўйнайди. Шунинг учун менда профессионал қизиқиш ва ҳиссий боғланиш мавжуд.

Хаби Алонсо жуда яхши бошлади. У деярли барча ўйинларда ғалаба қозонди, фақат Ла Лигада "Атлетико"га ва Чемпионлар лигасида "Ливерпул"га ютқазди.

Лекин шунга қарамай, "Реал" Ла Лигада етакчилик қилмоқда. Хаби Алонсо бундан ортиқ нима ҳам қила оларди?

Жамоага янги футболчилар қўшилди, Хёйсен ва Каррерасни трансфер қилиниши, шунингдек Милитаонинг қайтиши билан ҳимоя линияси мустаҳкамланди. "Реал" ҳозир жуда рақобатбардош кўринмоқда", - деди Анчелотти La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.

"Реал" ўзининг навбатдаги ўйинини 23-ноябрь куни сафарда "Эльче"га қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Карло Анчелотти Хаби Алонсонинг ишини баҳолади