date

Парма дарвозабонига жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Парма дарвозабонига жарроҳлик амалиёти ўтказилди
Парма жамоаси дарвозабони Дзион Судзукига жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Аввалроқ маълум қилинганидек, футболчи жароҳат олган ва операция зарур бўлган.

Мазкур жарроҳлик Токиода япон шифокорлари томонидан амалга оширилди, аммо операция давомида Парманинг расмий шифокори Джулио Паста ҳам иштирок этди. Судзукининг қўл бармоғига операция қилинган бўлиб, бу дарвозабон учун муҳим восита ҳисобланади.

У уч-тўрт ой давомида футбол ўйнай олмайди ва кутулишича, фақат 2026 йилнинг эрта баҳорида майдонга қайтиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Судзуки 2024 йилдан бери Италия клуби сафида тўп сурмоқда.

Ҳозирда Парма А Серияси турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Парма дарвозабонига жарроҳлик амалиёти ўтказилди