
78 ёшли Флорентино Перес Мадриднинг "Реал" клуби президенти лавозимидан муддатидан аввал кетади. Бу ҳақда журналист Пепе Алварес маълум қилган.
Манбанинг эксклюзив маълумотларига кўра, испаниялик функционер "қаймоқранглилар"ни келаси йилда тарк этади, гарчи унинг ваколат муддати 2028 йилгача белгиланган бўлса ҳам. Эслатиб ўтамиз, Перес 2009 йилдан бери "Реал" раҳбарлигида фаолият юритмоқда.
"Реал" жорий мавсумнинг 12-туридан сўнг Испания Ла Лигасида 31 очко тўплаб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Хаби Алонсонинг жамоаси энг яқин таъқибчидан уч очкога олдинда. 23 ноябр куни "қаймоқранглилар" сафарда "Эльче"га қарши ўйин ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.