
"Галатасарой" клуби вингери Лерой Сане Германия терма жамоаси сафида Люксембургни 2:0 ҳисобида мағлуб этишга ёрдам берди. 29 ёшли футболчи 49-дақиқада Ник Вольтемаденинг биринчи голига ассистентлик қилди. Бу Сане учун июн ойидан буён терма жамоа сафидаги илк ўйин бўлди.
"Майдонга қайтганимдан хурсандман. Ўз юртим шарафини ҳимоя қилиш ҳар доим катта фахр. Голга ассистентлик қилганим ва мураббийнинг ишончини оқлаганимдан мамнунман.
Менинг мақсадим – Жаҳон чемпионатида ўйнаш. Қандай бўлишини кўрамиз," – деди собиқ "Бавария" футболчиси.
Лерой Сане июл ойида Мюнхен клубидан "Галатасарой"га эркин агент сифатида ўтган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.