date

Криштиану Роналду хатти-ҳаракатлари танқид қилинди

Криштиану Роналду хатти-ҳаракатлари танқид қилинди
Португалиянинг машҳур A Bola нашри миллий терма жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдуга жаҳон чемпионати – 2026 саралаш босқичидаги Ирландияга қарши ўйинда қизил карточка олгани учун танқид билдирди. 40 ёшли футболчи иккинчи бўлим бошида рақибини тирсаги билан урганликда айбланиб майдондан четлатилди.

Нашрнинг қайд этишича, Роналду фақат агрессивлик кўрсатиб қолмай, ўзини йўқотиб, хафа ҳолда нотўғри реакцияларни намойиш этган: "У мухлисларга худди ноҳақ четлатилгандек қўл қоқди. Бу хатти-ҳаракатидан уялиши керак." Португалия терма жамоаси ўйин охирида 0:2 ҳисобига мағлубиятга учради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Криштиану Роналду хатти-ҳаракатлари танқид қилинди